Asosiy menu

Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, республика ичида ташилаётган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини назоратдан ўтказиш

2016 йилнинг 9 ойлигида “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан жами 3938,5 минг тонна дон ва дон маҳсулотлари давлат назоратидан ўтказилди.
2016 йилнинг ғалла тайёрлаш мавсумига дон корхоналари ва уларга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчаларининг моддий-техника базасини тайёргарлиги бўича ўзрганишлар ơтказилиши бошланди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бơйича тегишли кơрсатмалар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилган.
2016 йил ҳосилини қабул қилиш, инспекцияга юклатилган вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш, бу борада вилоят инспекциялари мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилган.
Адлия вазирлигидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан дон корхоналарида сақланаётган ва ишлаб чиқаришга берилаётган донлардан 3700 та намуналар олиниб синовлар ўтказилди.
Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси билан келишилган жадвал асосида спирт саноати корхоналаридаги доннинг крахмаллик даражасини аниқлаш мақсадида намуналар олиниб, таҳлиллар ўтказилди ва тегишли идораларга тақдим этилди.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг режа-жадвалига мувофиқ нон ишлаб чиқариш корхонада 3 та текшириш ўтказилди. Ўтказилган текшириш натижасида аниқланган камчиликлар, бартараф қилиниши юзасидан тегишли кўрсатма берилди ва ижроси назоратга олинди.
Дон маҳсулотлари соҳаси бўйича тақдим қилинган 23 та меъёрий-техник хужжат лойиҳаси “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан кўриб чиқилди ва келишувлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида ўтказилган назоратларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича давлат дон инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларга асосан 240 нафар шахсга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди, 13 нафар шахснинг ойлик иш ҳақидан жарималар ушлаб қолинди.
2016 йилнинг 9 ойлигида “Ўздонмаҳсулот” АКга қарашли корхоналарда “Сифат куни” тадбирларини ҳудудий ўтказилиши давом эттирилди ва тадбирлар баёнлари олиниб, сифат куни тадбирларини малакали ўтказилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекстияси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ “Ўздонмаҳсулот” компанияси тизимидаги 15 та корхона раҳбарларининг доннинг сифати, сақланиши ва оқилона фойдаланилиши масалалари бўйича ҳисоботлари эшитилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.
Тасдиқланган графикка асосан жорий йилнинг I чораги давомида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган дон корхоналарида раҳбар ва масъул шахсларнинг соҳавий билимини ошириш ва юзага келадиган қонунбузулиш ҳолатларини олдини олишга жалб этиш ҳамда доннинг сифати, сақланиши, оқилона фойдаланиш, ғалла мавсумининг моддий-техника базаси тайёргарлиги бўйича профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Соҳада фаолият юритаётган субъектлар томонидан қонун хужжатлари талабларини тушунмаган ҳолда йўл қўйиладиган камчиликларни олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида Ягона портал орқали жами 10 та мурожаатлар қабул қилиниб, кўтарилган масалалар юзасидан батафсил тушунчалар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган
графикка асосан “Ўздавдонинспекстия”нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган, Жиззаҳ, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бўлинмаларида хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи танқидий ўрганилди.
“Ўздавдонинспекция” ва унинг ҳудудий бўлинмаларида сертификатлаштириш ва метрология хизматлари кўрсатиш бўйича 2016 йилнинг 9 ойлигида 1305,3 млн. сўмлик хизматлар кўрсатилди.

https://www.gov.uz/uz/news/view/7481