Asosiy menu

2016 йил якунларига бағишлаб ўтказилган мажлис ҳақида

2017 йил 31 январь куни "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналарда 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йилда соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устивор вазифалари тўғрисида мажлис ўтказилди.

Мажлисга "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқарув раиси Э.Қ.Қудратов бошчилик қилди.

Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси К.Х.Ахмедов таклиф этилди.

Мажлисда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқарма бошлиқлари, таркибдаги корхоналар раҳбарлари ва бош ҳисобчилар қатнашди.


.