Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда касблар ва лавозимларни таснифлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, уни бозор иқтисодиёти талабларига ва халқаро амалиётга мувофиқлаштириш, янгича фикрлайдиган профессионал кадрлар тайёрланишини таъминлашда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ж) ходим маълумотининг энг паст даражасига қўйиладиган талаблар — «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хизматчи ёки ишчи касби бўйича ишга киришда, қоидага кўра, бажариладиган ишлар ва функционал вазифаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган маълумотнинг энг паст даражаси. Ишга қабул қилишда маълумот ихтисослигига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланиши мумкин;
2-бўлим — «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари» — иқтисодиётда ва ушбу ХАЛИКК — 2015 га 2-иловада* кўрсатилган ташкилотларнинг ташкилий-таркибий схемаларида қўлланиладиган фаолиятларнинг номларини ўз ичига олади.