Asosiy menu

Tashkilotning chet el va halqaro tashkilotlar bilan o'zaro munosabatlari haqida ma'lumotlar

АК «Ўздонмаҳсулот» охирги 5 йил

 

 

  Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация ва техник қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни қуриб ишга тушириш бўйича бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида, хориждаги компания ва фирмалар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий тежамкор технологик ускуналар ўрганилиб, улар билан доимий алоқа ўрнатилди.

 

Сўнги 5 йилда, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янги қувватларни қуриб ишга тушириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда «Ўздонмаҳсулот» АК учун сермазмун йил бўлиб, жами 145260,5 млн.сўмлик 168 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

 

Тизим корхоналаридаги мажуд нон цехларини модернизация ва техник қайта жиҳозлаш ва янги нон цехларини қуриб ишга тушириш мақсадида Германиянинг «Wachtel» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 64 та замонавий тежамкор технологик линиялар келтирилиб, туман ва қишлоқ жойлардаги наъмунавий уйлар олдига ўрнатилди ва ишга туширилди. Бунинг натижасида нон маҳсулотлари сифати яхшиланди, нон ишлаб чиқариш ҳажми ва турлари кўпайди, электр энергия ва газ сарфи камайди ҳамда аҳолига узлуксиз нон ва нон маҳсулотлари етказилиб янги иш ўринлари яратилди. Ушбу технологиянинг асосий афзалликларидан бири нон пишириш жараёни автоматик равишда паст босимли газ ёқилғида ва махсус нержавейка материалидан ишланган нон қолипларида амалга оширилади.

 

Бундан ташқари 7 та тегирмон цехлари, 9 та омухта ем цехлари, 26 та уруғлик цехлари 4 та нон цехлари 1 та макарон цехи Росси, Украина, Германия, Швецария ва Италия давлатининг замонавий технологик ускуналари асосида модернизация ва техник қайта жиҳозланди ҳамда 1 та тегирмон цехи, 5 та омухта ем цехи,  6 та уруғлик цехи, 74 та нон цехи, 14 та макарон цехи ва 21 та дон сақлаш учун ёпиқ сиғимлар Росси, Украина, Германия, Швецария ва Италия давлатларининг замонавий техонологиялари асосида янгидан қуриб ишга туширилди. Бунинг натижасида маҳсулот сифати яхшиланди, электр энергия сарфи камайди, манавий эскирган технологик ускуналар замонавий тежамкор ускуналар билан  алмаштирилди. Жами 1065 та янги иш ўринлари яратилди.